Балотелли фаолиятини "Марсел"да давом эттириши мумкин

Марио Балотелли Франция чемпионатида тўп суришда давом этиши мумкин. Le10Sport нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли италиялик ҳужумчининг хизматларига “Марсель” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли жорий мавсумни “Ницца” сафида ўтказди. У жами 28та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг амалдаги шартномаси эса шу ёзда ўз ниҳоясига етади.

Аввалроқ Мариони Россиянинг икки клуби – “Зенит” ва “Спартак” ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!