Балотелли фаолиятини “Наполи”да давом эттиришга қарши эмас

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини ватанида давом эттиришга қарши эмаслигини билдирди.

“Мен “Милан”га мухлислик қиламан ва “Манчестер Сити” билан ҳам алоқаларим яхши. Мен нима учун “Милан”дан кетдим? Галлиани мени ўз жамоасида кўришни истаганди, аммо у ерда Берлускони ҳам бор эди. Бу ҳақида гапиришни истамайман.

“Наполи”га ўтган бўлармидим? Албатта, бунга рози бўлган бўлардим”, - дейди италиялик форвард.

Сўнгги пайтларда Балотеллининг Неапол шаҳри жамоасига йўл олиши борасида кўплаб миш-мишлар тарқалган. Таъкидлаш керакки, бу шаҳарда унинг собиқ рафиқаси ва қизи яшайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!