Балотелли терма жамоага бошқа чақирилмайди?

1 июнь, 13:00 211

Балотелли терма жамоага бошқа чақирилмайди?

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура Сан-Марино термаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг(8:0) “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотеллининг терма жамоага қайтиши борасидаги саволга жавоб берди.

“Мен Балотеллини кўрдим. У менда яхши таъсурот қолдирди. Унинг даражасига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Аммо терма жамоага қайтиш учун битта голнинг ўзи камлик қилади.

Бироқ мундиалгача хали яна бир йил бор. Шундай экан, терма жамоа эшиклари барча учун очиқ”, - деб мураббийнинг сўзларини келтириб ўтди Goal нашри.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Марио Франция чемпионатида 23 та ўйин ўтказди ва 15 та гол киритди. Сўнгги бор терма жамоа сафида Балотелли 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Уругвайга қарши баҳсда майдонга тушган эди.