Барбадослик теннисчининг кутилмаган ғалабаси

Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қилаётган "Argentina Open - 2017" халқаро турнирида биринчи давра ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Навбатдаги баҳсларда битта кутилмаган натижа қайд этилди. Теннис ривожланмаган Барбадос давлати вакили Дариан Кинг саралаш турниридан муваффақиятли ўтиб, асосий тўрда бешинчи рақамда сараланган австралиялик Бернард Томичга рўбарў келганди.

Ушбу баҳсда барбадослик теннисчи кучли рақибига қарши зўр ўйин кўрсатди ва 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Қолган натижалар билан танишинг:

Карлос Берлок (Аргентина, WC) — Йозеф Ковалик (Словакия, Q) 6:4 6:4

Александр Долгополов (Украина) — Янко Типсаревич (Сербия, WC) 6:3 6:3

Гидо Андреосси (Аргентина) — Ренсо Оливо (Аргентина, LD) 2:6 6:4 6:4

Альберт Рамос (Испания, 5) — Гидо Пелья (Аргентина) 6:7 6:4 7:6

Алессандро Жаннесси (Италия) — Рожериу Дутра да Силва (Бразилия) 5:7 7:6 6:4

Томми Робредо (Испания, SR) — Фабио Фоньини (Италия, 7) 6:4 6:3

Диего Шварцман (Аргентина) — Факундо Багнис (Аргентина) 6:1 6:4

Жоау Соуза (Португалия, 6) — Орасио Себальос (Аргентина) 6:2 7:6

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!