Барча рақибларини "ер тишлатган" Мирзоҳид Фармонов олтин медалга эга бўлди

 

 

Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумидаги халқаро турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мирзоҳид Фармонов барча рақибларини мағлубиятга учратди.

73 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюритимиз финалгача ўтган беллашувларда туркиялик Мурод Бектош, словениялик Рок Драксич, косоволик Акил Гжакова устидан зафар қучди.

Мирзоҳид Фармонов олтин медаль учун ўтказиладиган беллашувда туркиялик Ҳасан Ванлиўғли билан рақобатлашди. Ҳал қилувчи беллашув ўзбек полвони ғалабаси билан якунланди ва Мирзоҳид терма жамоамиз ғазнасига олтин медаль қўшди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!