"Баркамол авлод – 2017" боксчилари Термизда сараланди

  • 4 апрель, 2017, 23:10
  • 0
  • Бокс
 

Термизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган "Баркамол авлод – 2017" спорт ўйинларининг бокс бўйича саралаш мусобақаси якунланди.

Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичига йўлланма олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 112 ёш боксчи 49 килограммдан 81 килограммгача бўлган 8 вазн тоифасида ўзаро куч синашди.

Биринчи Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда жорий этилган уч босқичли спорт ўйинлари жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни вояга етказиш, улар қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақада ғолиб чиққан 32 спортчи "Баркамол авлод – 2017" спорт ўйинларининг финал босқичига йўлланма олди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!