Баркамол авлод-2017. Футбол. Қашқадарё финалда!
Хабарингиз бор, Жиззах вилоятида кўтаринки руҳда ўтаётган “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларидан ўрин олган футбол бўйича мусобақа давом этмоқда.
Қарши шаҳрида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида юқори тўртликдан ўрин олган Қашқадарё, Тошкент,Фарғона, Хоразм.жамоалари республика финал йўлламасига эга бўлганди.
Кеча қуъра натижасига кўра, тўрт жамоа дастлабки баҳсларга киришди:
Нурали Султонов шогирдлари қашқадарёлик ёш футболчилар хоразмлик тенгдошларига қарши майдонда ўзора баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган мазкур ўйинда воҳалик чарм тўп усталари рақибларига нисбатан тажриба бобида анча устун эканлигини бутун ўйин давомида исботлашди. Улар хоразмликлар дарвозасига жавобсиз беш бор ишғол этишди. Голларни Дилшод Саитов икки бор тўп киритиб дублга эришган бўлса, Ислом Кенжабоев, Худоёрхон Сағдуллаев ва Мирзабек Жониқуловларнинг биттадан киритган голлари ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, Қашқадарёликлар ишончли ғалабадан кейин финалга йўл олишди.
Қашқадарё –Хоразм 5-0
Голлар: Дилшод Саитов 2та, Ислом Кенжабоев, Худоёрхон Сағдуллаев, Мирзабек Жониқулов.
Қашқадарё вилояти терма жамоаси таркиби:
Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев, Абубакр Турдиалиев, Шерзод Насруллаев, Сардоржон Абдуҳолиқов, Дилшод Саитов, Элшод Қодиров, Акмал Мозговой, Сардор Садуллаев, Ёдгор Назаров, Хусниддин Алиқулов, Наврўзжон Саидов, Мирзабек Жониқулов, Илхомжон Алижанов, Худоёрхон Сағдуллаев.
Жамоа мураббийи: Нурали Султонов.
Иккинчи ўйинда Фарғона терма жамоаси Тошкент термасинига хеч қандай имкония қолдиришмади. Хисоб 2:0. 27 май кун соат 9:00да Фарғоналик фуболчиларга қарши Қашқадарё терма жамоаси мусобақа бош соврини учун ўзаро кураш олиб боришади.
Фахриддин Чориев.
Фикрлар