Баркамол авлод-2017. Футбол. Қашқадарё вилояти чемпион (фото)

27 май, 16:09 352

Ўхшаш хабарлар

Баркамол авлод-2017. Футбол. Қашқадарё вилояти чемпион (фото)

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятида “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақадан ўрин олган футбол бўйича финал ўйини ҳозиргина ўз поёнига етди. Нурали Султонов бошчилигидаги Қашқадарё вилояти жамоаси финалда фарғоналикларга рўбаро келишди.

Шиддатли баҳсда қашқадарё жамоаси сардори Ислом Кенжабоев  учрашувнинг 85-дақиқасида бош ҳакам томонидан белгиланган пеналтьни аьло даражада бажарди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Фарғоналиклар ўйиннинг қўшим берилган 4- дақиқасида воҳаликлар даврвозасига тўп киритиб мағлубиятдан қутилиб қолишди.  Шундай қилиб, ҳар икки жамоа кескин курашларга бой бўлган финал учрашувида жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Футбол лотореяси  бўлмиш пенальтилар сериясида воҳалик футболчилар 5:3 ҳисобида устун келишди ва илк бор “Баркамол Авлод” спорт мусобақасининг футбол туридан мусобақа  бош совринини бошлари ўзра юқорига кўтаришди.

Мусобақанинг 3-ўрини ўчун  Тошкент ва Хоразм жамоалари кураш олиб боришди. Мазкур баҳсда 2:1 ҳисобиди пойтахтликлар ғалаба қозонишди.

  1. Қашқадарё вилояти
  2. Фарғона вилояти
  3. Тошкент шаҳри
  4. Хоразм вилояти  

Қашқадарё вилояти терма жамоаси таркиби:

Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев,  Абубакр Турдиалиев, Шерзод Насруллаев, Сардоржон Абдуҳолиқов, Дилшод Саидов, Элшод Қодиров, Акмал Мозговой, Сардор Садуллаев, Ёдгор Назаров, Хусниддин Алиқулов, Наврўзжон Саидов, Мирзабек Жониқулов, Илхомжон Алижанов, Худоёрхон Сағдуллаев.

Жамоа мураббийи: Нурали Султонов.

Фахриддин Чориев