"Баркамол авлод"да гроссмейстер пешқадам

26 май, 22:11 468

Ўхшаш хабарлар

Жиззах вилоятида ўтказилаётган “Баркамол авлод 2017” мусобақасида шахмат бўйича 4-тур ўз якунига етди.

Натижаларга кўра, ўсмир қизлар ўртасида фарғоналик Гулрухбегим Тохиржонова, қорақалпоғистонлик Максим Ўразмуҳаммедова, навоийлик Маржона Ўктамова, жиззахлик Махлиё Хакимова, Тошкент вилоятидан Шахзода Шермухаммедова, сурхандарёлик Сурайё Маманова, андижонлик Махлиё Хошимохунова каби иштирокчилар 4-турда ўз рақибларидан устун келиб, яна 1 очкодан жамлашга эришишди.

Ҳозирча Гулрухбегим Тохиржоновада 4 очко, Баҳора Абдусатторова, Максим Ўразмуҳаммедова, Маржона Ўктамова, Махлиё Хакимоваларда 3 очкодан, Озода Раббимова, Ирода Муҳаммаджонова, Шахзода Шермуҳамеддова, Сурайё Мамановаларда 2 очкодан жамғарди. 

Юлдуз Рамазонова, Шаҳноза Абдураҳмонова,Малоҳат Ҳайитбоева, Махлиё Хошимохуноваларда эса 1 очколари мавжуд.

Уларга омад тилаган ҳолда, натижани кузатишда давом этамиз.

                                                                                                            Иродабону АВВАЛБОЕВА