Баркли қишда "Тоттенхэм"га ўтади

Ливерпулнинг “Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Росс Баркли қишда “Тоттенхэм” сафигага бориб қўшилади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 23 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси Лондоннинг бошқа бир клуби “Челси”нинг таклифини рад этган эди.

Бу ҳолатда бир қатор нашрлар Барклининг тиббий кўрикдан ўта олмагани ҳақида хабар тарқатишди. Бироқ, кейинчалик футболчининг ўзи ушбу хабарларни рад этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!