“Барселона” 19 ёшли футболчи борасида музокара ўтказади

Голландиянинг ПСВ клуби ярим ҳимоячиси Стевен Бергвейн “Барселона” қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Яқин соатлар ичида томонлар футболчининг келажаги борасида Монте-Карлода музокара ўтказишади.

Хабарларга қараганда, каталонияликлар 19 ёшли Бергвейнни ёзги трансферлар вақтида ҳам, қишки трансферлар вақтида ҳам ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!