“Барселона” 23 ёшли ҳимоячига 50 млн еврони тўлашга тайёр эмас

15 июнь, 10:01 251

“Барселона” 23 ёшли ҳимоячига 50 млн еврони тўлашга тайёр эмас

 

“Барселона” ва “Бенфика” клублари ўртасида ҳимоячи Нелсон Семедо бўйича музокаларари давом этмоқда, деб хабар бермоқда Zerozero.

Лиссабонликлар 23 ёшли португалиялик футболчи учун “Барселона”дан 50 миллион евро сўрамоқда, аммо каталонияликлар бу суммани тўлашга тайёр эмас.

“Барселона” раҳбарияти футболчининг нархири туширишга ҳаракат қилмоқда. Музокаралар қийин кечаётган бўлса-да, айнан “кўк-анор ранглилар” Семедо учун фаворит бўлиб турибди.

“Бенфика” ҳимоячисига, шунингдек, “Бавария”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари даъвогарлик қилмоқда.

Якунига етган мавсумда Нелсон Семедо Портагалия чемпионатида 21 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол уришнинг уддасидан чиққан.