"Барселона" Алькантарани ортга қайтармоқчи

15 март,2017, 09:30 550

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара ёзда "Барселона"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқтмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича каталонияликлар спорт директори Роберт Фернандес Алькантаранинг ўйинларидан ҳайратланмоқда. Гарчи, Тьягонинг мюнхенликлар билан 2019 йилга қадар шартномаси бўлсада, "Барселона" бу борада "Бавария"га таклиф билан чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Алькантара "Бавария" сафига 2013 йилда айнан "Барселона"дан келиб қўшилган эди. Жорий мавсум 25 ёшли футболчи Бундеслиганинг 20та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.