“Барселона” “Бавария” ҳимоячисини сотиб олишга бел боғлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жошуа Киммихга “Барселона” қизиқмоқда. Бу ҳақда Маrca нашри хабар бермоқда.

Каталонияликлар Эктор Бельеринни қўлга кирита олмаганларидан сўнг, 22 ёшли ҳимоячини ўзларининг шорт-листига қўшишди.

“Барселона”нинг шорт-листидан шунингдек, Жибриль Сидибе(“Монако”), Нельсон Семеду(“Бенфика”), Альваро Одриосола((“Реал Сосьедат”) ва Жоао  Конселу(“Валения”)лар ҳам ўрин эгаллашган.

Яқин кунларда “блаугранаслар” ушбу  футболчиларни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаш айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!