“Барселона Б”дан 12:0 ҳисобида енгилган жамоа шармандаликка чидай олмай мусобақадаги иштирокини тўхтатди

3 апрель,2017, 09:01 597

“Барселона Б”дан 12:0 ҳисобида енгилган жамоа шармандаликка чидай олмай мусобақадаги иштирокини тўхтатди

Испаниянинг 3-двизионида иштирок этувчи “Эльденсе” клуби “Барселона Б”дан 12:0 ҳисобида енгилганидан сўнг ўзининг чемпионатдаги иштирокини тўхтатди.

Таъкидлаш керакки, чемпионат якунига бор йўғи яна 6та тур қолган эди, бироқ, Эльда шаҳри жамоаси бундай мағлубиятдан сўнг мусобақада бошқа ўйнамасликка қарор қилди.

Бундан ташқари клуб расмий сайтининг маълум қилишича жамоа икки ҳафта олдин италиялик инвесторлар билан имзолаган шартномасини ҳам бекор қилган.