"Барселона Б"дан 12та жавобсиз тўп олиб чиққан испан клуби келишилган ўйинларда айбланмоқда

7 апрель, 09:30 472

Испанияда италиялик мафиозларнинг жиноятлари ошкор бўлди. Аниқроғи, италиялик “инвесторлар” ҳомийлик қиладиган "Эльденсе" клуби Сегунда Бда келишилган ўйинларда иштирок этишда айбланмоқда.

Cope нашрининг маълум қилишича "Эльденсе" мамлакатда даражаси жиҳатидан 3-ўринда турувчи лигада камида 5та келишилган ўйин ўтказган. Улар: "Вильярреал Б" (0:4), "Атлетико Балеарес" (0:5), "Корнельи" (1:3), "Гава" (0:1) ва "Барселона Б" (0:12).

Юқоридаги бешта ўйиндан "Эльденсе" клуби 200-500 минг евро атрофида фойда кўргани таҳмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Эльденсе" жамоаси "Барселона Б"дан 12:0 ҳисобида енгилганидан сўнг ўз фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.