“Барселона” “Боруссия Д” ҳужумчисини олиб келмоқчи

15 март,2017, 22:30 580

“Барселона” “Боруссия Д” ҳужумчисини олиб келмоқчи


“Барселона” клуби раҳбарияти Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Усман Дембеле хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Mundo Deportivo нашри.

Каталон клуби спорт директори Роберт Фернандес янги мавсум олдидан ушбу футболчини Испанияга олиб келишни жуда хоҳламоқда. Дембеленинг ўзи бир неча Европа грандлари таклифини рад этиб, немис клубига ўтишни афзал билган эди. Дембеле бу билан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлаган.

dembele_ousmane

У Фернандес билан бўлган учрашувда шундай этган. Бироқ “Барселона” ёзда ушбу трансферни қайтадан амалга оширишга ҳаракат қилади. Дембеле учун немис клуби “Ренн” жамоасига 15 млн евро тўлаган. У бу мавсум Германия чемпионатида 23 ўйинда 6 гол (10 пас)га муаллифлик қилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.