“Барселона” “Боруссия Д” ҳужумчисини харид қилиш фикридан қайтмаяпти

5 июнь, 14:20 549

“Барселона” “Боруссия Д” ҳужумчисини харид қилиш фикридан қайтмаяпти


“Барселона” клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Усман Дембелени ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаётир, дея хабар беради Mundo Deportivo нашри.

Манбада ёзилишича, бу футболчини харид қилиш каталонияликларнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб турибди. Испан гранди ўтган мавсум олдидан уни “Ренн”дан сотиб олмоқчи эди, бироқ ўшанда Дембеле таклифни рад қилган эди. Футболчи бу билан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни ҳамда тажриба тўплашни мақсад қилган эди.

Дембеле ортда қолган Германия чемпионатида 32 ўйинда 6 гол (13 пас)га муаллифлик қилган.