“Барселона” Бускетснинг ўрнини босадиган футболчини “Челси”дан олади

16 март, 12:00 557

“Барселона” Бускетснинг ўрнини босадиган футболчини “Челси”дан олади

 

“Барселона” етакчи футболчиларига ўринбосар қидиришда давом этмоқда. Каталонияликлар тажрибали ярим ҳимоячи Серхио Бускетснинг йўқлигини билдирмайдиган футболчига эҳтиёж сезмоқда.

“Барселона” спорт директори Роберт Фернандес бу вазифани айни пайтда “Челси” таркибида тўп сураётган Неманья Матич тўлиқ уддалашига ишонмоқда.

Неманья Матичнинг “Челси” билан шартномаси 219 йилнинг ёзигача давом этади. Сербиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда АПЛда 26 та учрашувда қатнашиб, еттита голли пас берди.

SPORTS.uz