"Барселона" Дембеле учун яна таклиф жўнатди

11 август, 00:07 285

Испаниянинг “Барселона” жамоаси Дортмунднинг “Боруссия”сига Усмон Дембелени қўлга киритиш учун иккинчи таклифни жўнатди.

Бугун немис клуби “Барселона” томонидан билдирилган биринчи таклиф Усмоннинг ўйини ва ҳозирги бозор шароитига мос келмаслиги сабаб, уни рад этгани ҳақида хабар берган эдик.

Испан нашларида ёзишларича, Дембеле каталонияликлар билан шахсий шартнома бандларини келишиб олишган. Маълумот учун, ўтган мавсум аввалида “Боруссия” сафига келин қўшилган Дембеле жамоа сафида 50 та баҳсда майдонга тушди ва 10 та гол киритиб, 22 та голга ассистентлик қилди.