“Барселона” Деулофеуни ортга қайтармоқчи

16 апрель, 20:30 399

“Барселона” Деулофеуни ортга қайтармоқчи

“Барселона” клуби спорт директори Роберт Фернандеснинг сўзларига кўра каталонияликлар Херард Деулофеуни ортга қайтаришни режалаштиришмоқда.

“Шубҳасиз биз Деулофеуни келгуси мавсумда жамоамизда кўришни режалаштиряпмиз. “Барселона” бу борада унинг шартномасида кўзда тутилган сотиб олиш бандидан фойдаланиши мумкин”, - дейди Фернандес TV3 телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, ҳуқуқий жиҳатдан “Эвертон”га тегишли бўлган ва  мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказаётган Деулофеуни “Барселона” 12 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.