"Барселона" Ди Мария билан музокаралар олиб бораётгани йўқ

“Барселона” раҳбарияти ПСЖ билан Ди Мариянинг трансфери бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормаётганликларини таъкидлаб ўтди.

Шуни таъкидлаш лозимки, каталония клуби ўтган мавсум 29 ёшли футболчига қизиқиш билдирган, аммо хозирда “кўк-анор ранглилар” мураббийлик штаби ва раҳбарияти бу ўйинчига эҳтиёж сезмаяпти.

Аввалроқ, ParisFans нашри Ди Мариянинг “Барса”га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарларни тарқатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!