“Барселона” “Эл-Класико” олдидан ҳужумчисидан айрилди

 

Испания чемпионати 16-турида “Барселона” жамоаси “Депортиво”га қарши баҳс олиб бориб, 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди.

Бироқ, муваффақият билан бир қаторда каталонияликлар йўқотишга ҳам учради. Мазкур ўйин давомида Пако Алькасер сонини шикастлаб олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Дастлабки текширувдан сўнг маълум бўлишича, Пако Алькасер камида 3 ҳафта майдонга туша олмайди. У “Реал”га қарши 23 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Эл-Класико”ни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!