"Барселона" Иско "Реал"дан воз кечса, унга 20 миллион евро беради

22 март,2017, 16:30 601

 

 

"Барселона" ашадддий рақиби "Реал"дан норози бўлиб юрган ярим ҳимоячи Искони олиш фикридан қайтгани йўқ. Агар футболчи Мадрид клуби билан шартномасини узайтирмай Каталонияга эркин агент сифатида келса. "Барселона" искони 20 миллион евро билан сийлайди.

Бундан ташқари "Барселона" Испания терма жамоаси ўйинчисига катта маош ҳам ваъда қилмоқда. Ҳозирча, Иско бу таклифларга жавоб бергани йўқ.

Иско жорий мавсумда 22 та учрашувда қатнашиб, олтита гол урди ва тўртта голли пас узатди.

SPORTS.uz