"Барселона" Испанияда рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Каталониянинг “Барселона” клуби Испания Ла Лигасининг 32-турида ўз майдонида “Валенсия”ни 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси Ла Лигада ўзининг мағлубиятсиз сериясини 39тага етказиб олган “Барселона” бу кўрсатгич борасида Испания чемпионатида янги рекорд ўрнатди. Айтиш лозимки каталонияликлар ўтган мавсумнинг сўнгги 7та баҳси ва жорий мавсумнинг 32та туридан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда.

Бу кўрсатгич борасидаги аввалги рекорд  “Реал Сосьедад” жамоасига тегишли эди. Айнан ушбу жамоа 1979-1980 йилги мавсумда чемпионатда кетма-кет 38та баҳсда мағлубиятга учрамаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!