"Барселона" Италиядан зўр ҳужумчи олиб келмоқчи

15 июнь,2017, 17:05 529

Италиянинг “Фиорентина” клуби форварди Федерико Бернардески фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Sport.es нашри тарқатган маълумотга кўра 23 ёшли италиялик футболчи “бинафшаранглилар” билан 2019 йилда якунланадиган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Хабарларга қараганда Бернардески билан Каталониянинг “Барселона” клуби жиддий қизиқиб қолган. Унинг трансфер баҳоси эса 30 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Италия терма жамоаси аъзосини "Бавария", "Челси" ва "Ювентус" каби клублар ўз сафида кўришни истаётганликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.