“Барселона” Жанубий Америкадан зўр ҳимоячи топди

“Барселона” клуби ёзги трансферлар мавсумида ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Шу мақсадда каталон клуби ёзда жамоани тарк этиши деярли аниқ Жереми Матье ўрнига ўринбосар қидиришда давом этмоқда.

Ҳозирда “Барселона” “Палмейрас”нинг 22 ёшли ҳимоячиси Йерри Минани олиб келишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, “кўк-анорранглилар” Бразилия клуби билан колумбиялик футболчининг трансфери борасида келишувга эришган.

Бу харид каталонияликларга 9-10 млн евро тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!