“Барселона” “Камп Ноу”даги 800-ғалабасини қандай қўлга киритди (Видео)

6 апрель,2017, 09:09 465

“Барселона” “Камп Ноу”даги 800-ғалабасини қандай қўлга киритди (Видео)

 

Испания чемпионати 30-тур марказий ўйинида “Барселона” ўз майдонида “Севилья” футболчиларини қабул қилди.

Учрашувнинг 23-дақиқасидан 33-дақиқасига қадар киритилган учта гол каталонияликларнинг йирик ғалабасини таъминлади.

Дастлаб Луис Суарес ҳисобни очди, кейин эса Лионель Месси кетма-кет иккита гол урди. Мазкур ғалаба “Барселона” учун “Камп Ноу”даги 800-си бўлди.