"Барселона" Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватлайди

7 май,2017, 18:05 539

“Барселона” клуби кеча бўлиб ўтган “Вильярреал”га (4:1) қарши баҳс олдидан ўзининг расмий сайтида Каталония мустақиллиги учун ўтказиладиган референдумни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги баёнотни эълон қилди.

Айтиш керакки, клуб бу баёноти билан Каталония мустақиллигини ҳал этишда ўз ўрнига эга эканлигини кўрсатмоқчи бўлмаган. Шунчаки, референдум ўтказишга қаратилган кампанияни қўллаб-қувватлашини билдирган ҳолос.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” клуби 2014 йилда ҳам Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватлаган эди ва айни шу сабабли “кўк-анор ранглилар” Испания суди томонидан жазоланишган эди.