"Барселона" Коника билан шартнома имзолайди

10 май,2017, 18:39 481

Каталониянинг “Барселона” клуби “Валенсия” ҳимоячиси Мариано Коникани ўз таркибига қўшиб оладиган бўлди.

Marca нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 19 ёшли футболчи “кўршапалаклар” билан шартнома муддати тугаши билан Каталаонияга кўчиб ўтади. Марианонинг амалдаги шартномаси 30 июнга қадар мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, “Барселона” ўтган мавсумда “Валенсия” етакчиларидан бирига айланиб бораётган Пако Алкасерни ҳам ўз томонига оғдириб олган эди.