“Барселона” Коутиньо борасида “Ливерпул”га 82,1 млн фунт ва 36,5 млн бонус таклиф қилди

19 август,2017, 18:39 738

“Барселона” Коутиньо борасида “Ливерпул”га 82,1 млн фунт ва 36,5 млн бонус таклиф қилди

 

“Барселона” Филиппе Коутиньо трансферидан воз кечишни истамаяпти. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар “Ливерпул”га янги таклиф юборишган. Унга кўра “кўк-анор рангликлар” бразилиялик хавбек учун 82,1 миллион фунт ҳамда 36,5 миллион фунт бонус беришларини маълум қилишган.

Ушбу бонус 5 йилга амал қилади. Агар Коутиньо бир мавсумда бир нечта совринларни қўлга киритса, ЕЧЛ ва “Олтин тўп”ни қўлга киритса ҳадя этилади.

Эслатиб ўтамиз, ливерпулликлар “Барселона”нинг 118,6 миллион фунтлик таклифини рад этганди.