"Барселона" Коутиньони оладиган бўлди

25 март,2017, 18:30 737

 

 

"Барселона" раҳбарияти бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг масалаҳатига амал қилиб, унинг Бразилия терма жамоасидаги шериги Фелиппе Коутиньони оладиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, Каталония клуби раҳбарияти Коутиньонинг агенти Жулиано Бертолуччи билан яхши муносабатда ва бу трансфер вақтида муҳим аҳамият касб этадиган омил ҳисобланади.

Бундан ташқари, "Барселона" Коутиньони олса, ҳозир ўйнаётган ярим ҳимоячилардан камида биттасини трансферга қўяди.

SPORTS.uz