"Барселона" Марсьялнинг "изига тушди"

 

“Барселона” жамоаси раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Антони Марсьялга қизиқиш билдирмоқда, дея маълум қилди Mundo Deportivo.

Франциялик 21 ёшли футболчи Жозе Моуриньонинг асосий таркиб ўйинчиси бўлмаса-да, захирадан тушиб самарадор ўйин кўрсатмоқда. Каталонияликлар Марсьялни Жерар Деулофеу ва Денис Суаресга рақобатчи сифатида кўрмоқда.

Айни вақтда “Барселона” синчковлик билан Антони Марсьлянинг ўйинини кузатмоқда. Франциялик футболчи АПЛнинг олти ўйинида, шулардан атиги биттасида захирадан майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли пасга муаллифлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!