"Барселона" Мбаппе вакиллари билан учрашди, футболчи ҳеч кимга ваъда бермаган

Каталониянинг “Барселона” клуби вакиллари “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппега яқин шахслар билан учрашди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, суҳбат давомида маълум бўлдики 18 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси ҳали ҳеч бир клуб билан келишувга эришмаган. Каталонияликларнинг сўзларига кўра Мбаппе унга қерда асосий таркибда жой ваъда қилишса ўша жамоага ўтади.

Таъкидлаш керакки, Мадриднинг “Реал” клуби ҳам Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бироқ, “қироллик клуби” Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гарет Бэйл каби етакчи футболчиларидан бири билан ҳайрлашишни истамаяпти. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар Килиан “Реал”га ўтадиган бўлса, у ҳолда унга асосий таркибга кириш жуда қийин бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!