"Барселона" Месси масаласини ҳал қилди ёхуд Лионелнинг қайсарлиги иш берди

21 март,2017, 14:02 1068

 

 

"Барселона" ўз олдида турган энг мураккаб масала - жамоа етакчиси Лионель Месси билан янги шартнома тузишни ижобий ҳал этишга яқин турибди. Каталония клуби раҳбарияти ярим йилдан бери аргентиналик ҳужумчи билан янги битим имзолаш устидан ишламоқда.

Аввалига "Барселона" бир неча маротаба янги шартнома бўйича ўз таклифлари асосида битим лойиҳасини Мессига тақдим этди ва ҳар гал рад жавобини олди.

Бироқ, Мессини жамоадан кетиб қолишидан чўчиётган клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу ниҳоят Леонинг барча талабларини қондиришга қарор қилди. Энди томонлар футболчининг талаблари асосида шартнома тузади ва Лионель Месси уни имзолаб бериши кетилмоқда.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.