“Барселона” Мессини сақлаб қолиш учун бир неча футболчидан воз кечмоқда

16 март,2017, 09:00 1088

“Барселона” Мессини сақлаб қолиш учун бир неча футболчидан воз кечмоқда

 

 

“Барселона” етакчиси Лионель Месси янги шартнома борасида клуб раҳбариятини қийнаб қўйди. Каталонияда унга янги шартнома бўйича йилига 35 миллион евро маош таклиф қилинмоқда. Агар шартномани имзоласа 40 миллион евролик бонус ваъда қилинди.

Лионель Месси битимни имзолашдан яна бош тортди. У таклиф қилинаётганидан кўра анча кўп маош олмоқчи. “Барселона” президенти Хосеп Мария Бартомеу шартнома тезроқ расмийлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Чунки Мессининг шартномаси тугашига бир йил қолди ва аргентиналик футболчи яқинда ҳар қандай клуб билан битим тузиш имконига эга бўлади.

“Барселона” Мессини сақлаб қолиш учун бир неча футболчиларни трансферга қўядиган бўлди. Улардан келадиган маблағнинг асосий қисми Лионель Мессининг талабларини бажаришга сарфланади.

SPORTS.uz