"Барселона" Мессини сақлаб қолиш йўлини топди

Каталониянинг "Барселона" клуби туркиялик футболчиси Арда Туранни хитойликларга сотиш масаласини кўриб чиқмоқда. Sport нашрининг маълум қилишича "кўк-анор ранглилар" бу трансферга мажбурлигидан қўл уришлари мумкин.
Таъкидлаш керакки Ардага Хитойнинг бир нечта жамоаларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Аввалроқ 29 ёшли футболчининг "Шанхай Шеньхуа" билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, хитойликлар "Барселона" билан келиша олмаган. Маълумотларга кўра каталонияликлар Туранни 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Ишончли манбаанинг айтишича "Гуанчжоу Эвергранд" бу суммани тўлашга тайёр.

"Барселона" Тураннинг трансферидан тушадиган пуллар эвазига Лионель Мессини жамоада сақлаб қолишни кўзламоқда. 
Маълумот учун, Арда Туран бу мавсум жами 22та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!