"Барселона" Ўзил билан музокаралар олиб бормоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида “Барселона” сафига бориб қўшилиши мумкин.

Mundodeportivo нашри тарқатган хабарга кўра айни дамда каталонияликлар бу борада германиялик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда. Айтиш лозимки, Ўзилнинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳозирча ушбу келишувни узайтириш борасида бир қарорга кела олишмаяпти.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси билан “Барселона”дан ташқари «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» каби жамоалар ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!