"Барселона" Поль Погбага катта қизиқиш билдирмоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини Испанияда давом этириши мумкин.

Sport.es нашрининг хабар беришича, каталоняликлар Паулиньо ҳамда Андрес Иньестанинг жамоани тарк этганидан сўнг янги хавбек изламоқда. Нашрнинг маълумотларига кўра, Погбанинг кўчиб ўтиши 150 миллион евро эвазига бўлиб ўтади.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, "Барса" ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриена Рабьо ва "Аякс" футболчиси Френки де Йонгга катта қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, мавсум якунида Погба ва "Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртасида келишмовчиликлар юзага келган ва катта эҳтимол билан хавбек жамоани тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, ушбу трансферни Польнинг агенти Мино Райола амалга оширмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!