"Барселона" Португалиядан ўзига зўр ҳимоячи топди

14 май,2017, 12:30 506

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ҳимоячиси Нелсон Самеду фаолиятини Испания Ла лигасида давом эттариши мумкин.

Хабарларга қараганда Каталониянинг “Барселона” клуби 23 ёшли Португалия терма жамоаси футболчиси борасида музокараларни бошлаб юборган. Самедунинг трансфер нарҳи эса “кўк-анор ранглилар”га таҳминан 40 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу футболчига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.