"Барселона" Поулиньо учун кўп пул сарфламоқчи эмас

13 август, 10:05 293

“Барселона” Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньони иложи борича камроқ харажатлар эвазига қўлга киритмоқчи.

Қайд этиш лозимки, каталонияликлар дастлаб 29 ёшли бразилиялик футболчининг шартномасида кўрсатилган 40 млн евро товон пулини тўлаб сотиб олишга келишиб олишган эди. Бироқ, “Барселона” раҳбарияти солиқларни камайтириш мақсадида ушбу келишувни трансфер сифатида амалга оширишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Globoesporte нашри хабар берди.

Энди “кўк-анор ранглилар” бу борада хитойлик ҳамкасблари билан тил топишишига тўғри келади.