"Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирмоқчи

5 июнь,2017, 15:10 381

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда TMW нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, каталонияликларнинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде 24 ёшли бразилиялик футболчини жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда ва уни бошқа клубга қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рафиньяни "Ливерпуль", "Рома" ва "Ювентус" каби жамоалар ўз сафига қўшиб олиш истагини билдиришаётгани хақида хабарлар тарқалган эди.

“Барселона”нинг янги мураббийи 9 нафар футболчини сотувга қўймоқчи

"Барселона" футболчиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин