"Барселона" Рафиньяни сотишга рози, фақат...

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, 24 ёшли бразилиялик футболчи ортда қолган ёзги трансферлар даврида ҳам жамоани тарк этиши мумкин эди. Бироқ, у тиззасидан олган жароҳатини тузатишни ва ундан батамом фориғ бўлишни танлади.

Рафинья қандай қилиб бўлмасин Бразилия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2018да иштирок этмоқчи. Аммо, "Барселона"га ҳамюрти Паулиньо келгач ва Сержи Роберто соғайгач, унга асосий таркибдан жой олиши жуда қийин бўлади.

Ўз навбатида каталонияликлар ҳам Рафинья билан ҳайрлашишга тайёр. Фақат бир шарт билан. Ҳудди 2013 йил Жерар Делофеуни қайтариб сотиб олиш шарти билан сотганидек.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг "кўк-анор ранглилар" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга кўра унинг товон пули 75 млн еврони ташкил этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!