"Барселона" Ракитични сотмайди

27 июнь, 10:55 300

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоанинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотишни режалаштирмаяпти.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар хўжайинлари 29 ёшли футболчининг агенти билан алоқага чиқишган ва жамоанинг янги устози Эрнесто Вальверде янги мавсумда Ракитичнинг хизматларига таянмоқчи эканлигини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси аъзосининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Футболчига бундан аввалроқ “Бавария”дан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 29 ёшли хавбек “кўк-анор ранглилар” сафига 2014 йил “Севилья”дан 18 млн еврога кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Ла Лиганинг 32та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.