“Барселона” Рамосни кўриш учун келган ишқибозларни “Кам Ноу”га киритмайди, сабаби...

Каталониянинг “Барселона” клуби бугун ўзининг ёзги трансферлардаги илк хариди ҳисобланган ярим ҳимоячи Артур Рамоснинг расмий таништирув маросимини ўтказади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 21 ёшли бразилиялик футболчининг “Кам Ноу”даги таништирув маросими ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади. Маълум бўлишича стадион ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб раҳбарият хавфсизлик нуқтаи назаридан мухлисларни киритмасликка қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Рамос “Барселона” сафига Бразилиянинг “Гремио” клубидан 40 млн евро эвазига кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!