“Барселона” “Реал”нинг 46 йиллик рекордини такрорлади

20 март,2017, 10:01 720

“Барселона” “Реал”нинг 46 йиллик рекордини такрорлади

 

Испания чемпионати 28-турида “Барселона” ўз майдонида “Валенсия” билан тўқнаш келди ва 4:2 ҳисобида зафар қучди. Мазкур учрашувнинг 44-дақиқасидан бошлаб каталонияликлар 1 киши кўп бўлиб ҳаракат қилди ва 1970/71 йиллар қайд этилган рекордни такрорлади.

Каталонияликлар сафида мавсум бошидан буён Ла Лига доирасида биронта ҳам футболчи қизил карточка олмади. Аввал бундан натижани фақатгина “Реал” 1970/71 йилги мавсумда қайд этганди.

“Барселона”га қарши ўйинларда рақиб жамоаларнинг 6 футболчиси четлатилган бўлса, мавсум бошидан буён Луис Энрике жамоаси фойдасига 5 та пенальти белгиланди.