"Барселона" Санчесни олади

26 март,2017, 09:25 892

 

Ёзда таркибининг заиф нуқталарини кучайтиришга интилаётган "Барселона" клуби скаутлари турли мамлакатлар чемпионатларидан истеъдодли футболчиларни қидириб топишда давом этмоқда.

Хусусан, каталониялик мутахассисларга Голландия чемпионатида "Аякс" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган истеъдодли ҳимоячи Давинсон Санчеснинг ўйини маъқул келди. "Барселона" раҳбалари "Аякс"дан бу футболчи бўйича бошқа жамоалар билан алоқа қилмасликни сўради.

20 ёшли марказий ҳимоячи "Аякс" таркибига ўтган йили ёзда Колумбиянинг "Атлетико Насьональ" жамоасидан келиб қўшилган.

Санчес ҳимоячи бўлишига қарамай 31 та учрашувда тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

SPORTS.uz