"Барселона" "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"дан устун келди

Бугун Мадриддаги “Сантяго Бернабед” стадионида Испания Ла лигаси 17-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Барселона” жамоалари  ўртасидаги баҳс якунига етди.

Унда каталонияликлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.

SPORTS.uz интернет ахборот портали ушбу ўйиндан онлайн матнли трансляцияни амалга оширади.

90+3' Ўйин тугади.

90+3' "Барса"да бурчак зарбасидан сўнг Видаль гол киритди. 0-3

90' Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89' Жарима зарбаси ижро этилганидан сўнг Рамос офсайдда қолди

88' Бускетс огҳлантирилди

87' Месси бурчак зарбаси ишлаб олди

84' Паулиньо ўрнига Андре Гомеш тушди

83' Рамос офсайдда қолиб кетди

82' Рамоснинг зарбасини тер Штеген бартараф этди

81' Роналду ҳам ҳимояда, "Барса" яна тўпни ўз назоратига олди. "Бернабеу"да эса ҳуштаквозлик давом этади

80' Семедууу! Зарбаси ноаниқ чиқди

78' 10 киши бўлиб қолган "Реал" ҳужумга ўтди. Бэйлнинг зарбасини тер Штеген қийинчилик билан бартараф этди

77' Иньеста ўрнига Семеду майдонга тушди

76' Месси  ҳужумда фол ишлатди

72' Каземиро ва Ковачич майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Бэйл ва Асенсио тушди

71' "Реал"нинг ярим ҳимоя чизиғи бугун ҳеч нарса қила олмаяпти. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам

70' "Реал" 10 киши, хисоб 0:2, камбэек бўладими?

69' Мессининг зарбасини Навас қайтарди

68' "Барселона" тўпни назорат қилиб, темпни пасайтирмоқда

67' "Реал"нинг "қуроли"ни "Барса" ўзига қарши қўлламоқда. Қарши ҳужумлар

66' Бензема ўрнига Начо тушди

65' Месссиии! Гоооол! 0:2!

64' Карвахаль тўпни қўли билан қайтарди ва қизил карточка. Пенальти

63' "Барселона" футболчисининг зарбасини Навас осонлик билан бартараф этди

62' "Реал"га сўнгги пасни берадиган футболчи етишмаяпти

59' Зидан бирданига икки ўзгариш амалга оширади. Бэйл ва Асенсио майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда

59' Рамос огоҳлантирилди

58' "Барселона"нинг қарши ҳужуми жуда ҳафвли чиқди. Суарес эса тўпни қизғонди

56' Ана энди ўйин янада қизиса, ажаб эмас

55' Бу гола Иван Ракитичнинг супен рейдини эътироф этмасдан илож йўқ. У салкам бутун майдонни бир ўзи босиб чиқди

54' Гооол! Суарееес! Ҳисобни очдииии. 0:1!

52' Кураш асосан майдон марказида кечмоқда. Хавфли вазиятлар содир этилмад ҳозирча

48' 80 264 нафар мухлис бугунги ўйинни бевосита стадиондан кузатиб бормоқда

47' Жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлмади танаффусда

46' Диққат қилинг, дўстлар! Иккинчи бўлимга старт берилди

45+1' Месси зарба берди жонли девор унинг зарбасини бартараф этди ва биринчи бўлим якунланди 

45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

45' Марсело қоида бузди. Хавфли жарима зарбаси "Барса"да

44' Йўқ. Бенземанинг зарбаси дарвоза устунига теккан экан. Йирик планда бу аниқ-равшан кўринди

43' Бензема бош билан зарба йўллади ноаниқ

41' "Реал"нинг 1 дақиқага яқин давом этган босими Модричнинг ноаниқ зарбаси билан якунига этди

39' Паулиньооооооо! Навас унинг бош билан берган зарбасини катта қийинчилик билан бартараф этди

37' Салкам 40 дақиқа ортда қолди. Хамон ҳисоб 0:0

35' Эххх лайнсмен! Роналдунинг Бенземага узатган хавфли узатмаси вақтида Карим офсайдда қолиб кетган эмиш. Аслида эса...

32' Жамоалар ниҳоят бироз очиқроқ футбол намойиш этишни бошлашди

31' Ҳужумга ҳужум билан жавоб! Роналдунинг хавфли зарбасини тер Штеген бартаррф этди. Бурчак зарбаси

30' Ууххххххх! Қандай вазият, Паулиньонинг зарбасини Навас бартараф этди

27' Роналду тўпни Бенземага узатди, франциялик футболчи эса тўпга ета олмади

26' "Реал" бурчак зарбасига эга бўлди. Рамос қоида бузди. Ҳужумда фол

23' Мессининг узатмасидан сўнг  хавф бартараф этилди. Энди "Бара" тўпга эгалик қилмоқда

23' "Барселона" илк бор бурчак зарбасига эга бўлмоқда

21' Модрич Роналдуни қулай вазиятга олиб чиқди. Португалиялик футболчи эса зарба беришга кечиқди

19' Кроос жарима зарбасидан тўпни узатди. Бускетс хавфни бартараф этди. Сўнг "Реал" футболчилари ҳужумда фол ишлатишди

18' Вермален Модрични йиқитди. Бельгиялик футболчига сариқ карточка кўрсатилди

18' "Барселона"нинг илк хавфли ҳужуми Паулиньонинг пасини ҳимоячилар қайтаришди

16' Альба майдон марказида Роналдуни йиқитди

14' Бенземанинг узатмаси Карвахалга ўтмади

13' Роналду ўз қанотида офсайдда қолиб кетди

11' Бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди. Иньестанинг оёғини эса Карвахаль босиб олди. Унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатишмоқда

10' Қандай имконият! Роналду тўпга зарба бера олмади. Бурчак зарбаси

10' Мадридликлар тўп назоратини қўлга олишди

8' "Барселона"нинг илк ҳужумида Суарес офсайдда қолиб кетди

Трансляциямизни кузатиб боришингиз учун саҳифани янгилаб туринг.

6' "Барселона" эрта прессинг қилмоқда. Шу боис "Реал"нинг аксарият ҳужумлари якунига етмай қолмоқда

5' Карвахалнинг зарбасини тер Штеген ушлаб қолди

3' "Реал" илк дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. "Барселона" эса ҳозирча ҳимояланмоқда

2' Гол! Роналду! Аммо лайнсмен офсайд қайд этди. Ҳисоб очилмади - 0:0

2' Мезбонлар дастлабки дақиқаларданоқ бурчак зарбасига эга бўлишди

1' Учрашув бош ҳаками - Хосе Санчес Мартинес учрашувга старт берувчи ҳуштагини чалди. Бошладик!

Испания Ла лигаси. 17-тур

"Реал" - "Барселона" 0:3 #Тугади

Голлар: Суарес (54), Месси (65 пенальтидан) , Видаль)

“Реал”: Навас, Карвахаль, Кроос, Варан, Роналду, Бензема (Начо 67), Модрич, Марсело, Каземиро (Бэйл 72), Ковачич (Асенсио 76).

“Барселона”: тер Штеген, Пике, Ракитич, Бускетс, Иньеста(Семеду 76), Суарес, Месси, Паулиньо (Андре Гомеш 84), Альба, Роберто (Видаль), Вермален.

Огоҳлантиришлар: Вермален (18), Рамос (59), Бускетс (88).

Четлатиш: Карвахаль (64).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!