“Барселона” Срнани ижарага олиши ҳам мумкин
“Барселона” жамоаси “Шахтёр” сардори Дарио Срнани ижарага олиши ҳам мумкин.
Каталонияликлар хорватиялик футболчини қишда мавсум сўнггига қадар ижарага олишни, сўнгра, ёзда тўлиқ сотиб олишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Аввалроқ “кончилар” бош мураббийи Паулу Фонсека Срнани қўйиб юборишни истамаётганлиги ҳақида гапириб ўтган эди.
Фикрлар