“Барселона” Усман Дембеле учун 50 миллион евро бермоқчи

 

Германиянинг “Боруссия Д” қанот ҳужумчиси Усман Дембеле фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Барселона” дортмундликлар футболчисига қизиқиб қолишган. Натижада каталонияликлар Дембеле учун 50 миллион евро беришга тайёрликларини билдириб ўтишган. Аммо Германия клуб ўйинчини янада кўпроқ нарҳга сотишни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, 20 ёшлик франциялик вингер якунланган мавсум Бундеслигада 32 ўйинда 6та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!